Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский шиддатли жанглар бошлангани ҳақида хабар берди

Зеленский шиддатли жанглар бошлангани ҳақида хабар берди

Украина президенти Владимир Зеленский Словакия президенти Зузана Чапутова билан қўшма брифингда Россия бўлинмалари Харков вилоятига шиддатли ҳужум бошлаганини маълум қилди. Унга кўра, Украина армияси бунга тайёр бўлган

«Эрталаб соат 7-8 да шиддатли артиллерия жанги содир бўлди», деди Украина президенти.

Ўз навбатида, Харков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубов телемарафонда ҳудуднинг Россиядан ўққа тутилиши ва чегарадаги жанглар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Харковнинг ўзига ҳеч қандай таҳдид йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Суми ва Харков вилоятлари билан чегарада фаол жанговар ҳаракатлар ҳақида хабар бермади. Харков вилоятининг россияпараст маъмурияти раҳбари Виталий Ганчев, ўз навбатида, жанглар, жумладан, чегара ҳудудлари тўқнашувлар ҳақида ёзган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг