Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ЙПХ ходимини машина судраб кетди

Тошкентда ЙПХ ходимини машина судраб кетди

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетгани акс этган видео тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 4 январь куни соат 10:15ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳрисабз ва Ўзбекистон овози кўчалари кесишган чорраҳада, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Й.Қосимходжаев «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. Миробод тумани, А.Темур ва С.Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини бошқарган ва ходим автомобиль капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган.

Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ва 194-моддалари тартибида баённома тузилиб, автомобиль ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг