Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Каспий денгизи ҳудудида машғулотлар пайтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 сентябр куни Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўтказилган денгиз машқлари пайтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг кучайиши оқибатида ҳарбий хизматчилар бахтсиз ҳодисага дучор бўлишган. 

Дастлабки хабарларда тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва уч нафари қутқарилгани айтилган эди. Кўп ўтмай Манғистов вилояти ҳокимлиги жами 17 киши сувга тушиб кетганини, улардан 12 нафари ҳалок бўлганини маълум қилди. Кейинроқ қидирилаётган икки нафар ҳарбий хизматчининг жасади топилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 25 сентябрни мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг