Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда 9 ҳарбий денгизда чўкиб кетди, яна 7 нафари қидирилмоқда

Қозоғистонда 9 ҳарбий денгизда чўкиб кетди, яна 7 нафари қидирилмоқда

Видеодан кадр

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўтаётган ҳарбий машқлар пайтида 9 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Ҳодиса 24 сентябрь куни Каспий денгизи қирғоғида, Қозоғистон Қуролли Кучларининг денгиз машқлари доирасидаги жанговар тайёргарлик миссияси пайтида содир бўлган. Фожиага об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг кучайиши сабаб бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 19 нафар ҳарбий хизматчини сув денгизга оқизиб кетган, уларнинг тўққиз нафари ҳалок бўлган, уч нафари қутқарилган. Қолган ҳарбий хизматчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Қутқарув хизматлари дарҳол воқеа жойига юборилди. Қидирув-қутқарув операциясида Қозоғистон денгиз флоти бўлинмалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, авиация ва бошқа тегишли хизматлар иштирок этмоқда.

Воқеа жойига барча ҳолатларни аниқлаш ва қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш учун Қозоғистон Мудофаа вазирлигидан комиссия юборилди. Комиссияга Мудофаа вазири, авиация генерал-лейтенанти Даурен Косанов раҳбарлик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг