Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Бешта йўналишни танлаш жараёнига оид айрим маълумотлар

Бешта йўналишни танлаш жараёнига оид айрим маълумотлар

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилги тест синовларида бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти мавжуд.

5та йўналиш дегани, 5та ОТМ дегани эмас. Яъни абитуриент албатта 5та университет ёки институтни танлаши шарт эмас. Битта ОТМнинг 5та йўналишини танлаш ҳам мумкин.

5та йўналиш танлаётганда энг асосий 2та шарт бор:

1) фанлар кетма-кетлиги мос келиши керак;

2) таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки) бир хил бўлиши керак.

Фанлар кетма-кетлиги мос бўлсин деганда, 3.1 ва 3.2 балл бериладиган 2та фан тўғри кетма-кетликда жойлашиши керак. Масалан, битта йўналишда фанлар қуйидагича:

  • математика (3.2 балл;)
  • чет тили (3.1 балл).

Иккинчи йўналишда эса бошқача:

  • чет тили (3.2 балл);
  • математика (3.1 балл).

Гарчи тест олинадиган 2та фан бир хил бўлса ҳам, лекин уларга бериладиган баллар бошқачалиги сабабли абитуриент ушбу йўналишларга бир пайтда ҳужжат топшира олмайди.

Таълим шакли ҳам албатта мос бўлиши шарт. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам сиртқи, ҳам кундузги таълимни танлаш мумкин эмас. Абитуриент 1-йўналишга кундузги таълимни танладими, демак қолган 4та йўналиш ҳам албатта кундузги бўлиши шарт. Ёки 1-йўналишга сиртқини танласа, қолган йўналишлар ҳам сиртқи бўлиши керак.

Ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишларда фақат битта йўналиш танлаш мумкин, 5тагача йўналиш танлаб бўлмайди. Бу чеклов ҳам ижодий, ҳам тест топшириладиган йўналишларга ҳам тааллуқли;

Магистратурада ҳам фақат 1та мутахассислик танлаш мумкин.

5та йўналишларни танлаётганингизда аҳамиятлироқ бўлинг. Чунки танланган биринчи йўналиш устунликка эга. Яъни сизнинг биринчи йўналишдаги тўплаган балларингиз контракт балларига тўғри келсаю, қолган йўналишлардаги тўпланган баллар грант балларига тўғри келса, сиз  контракт асосида ўқишга қабул қилинасиз.

https://abitur.dtm.uz/ — 20 июндан бошлаб, шу сайтга кирилса, қайси фанлар мажмуаси бўйича қайси йўналишларга ҳужжат топшириш мумкинлигини кўрса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг