Сохта «Жеймс Бонд» тезликни оширгани учун фош бўлди
Мексика-АҚШ чегарасига яқин жойда Россия фуқароси қўлга олинди — унинг ёнидан граната ва МРБ сохта гувоҳномалари чиқди.
43 ёшли Иван (исми ҳам сохта бўлиши мумкин) қора Chevrolet Suburban машинасини Тихуана шаҳрида учириб ҳайдаб кетаётганида тўхтатилган. Текширув чоғи машинасидан жанговар граната, АҚШ Марказий разведка бошқармасининг сохта гувоҳномалари, жосусликда қўлланиладиган электрон қурилмалар, Мексика разведкаси эмблемаси туширилган камера топилган.
«Бонд-Иван» ашёвий далиллар билан қўшиб Федерал прокуратурага топширилди. Улар аниқлашича, Иванни Интерпол қидираётган экан. Қайси қилмишлари учунлиги номаълум, аммо Россия ҳам, АҚШ ҳам уни тутиб беришни сўраган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter