Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда «Тез ёрдам» ходими таҳқирланди. ИИБ жим?! (видео)

Навоийда «Тез ёрдам» ходими таҳқирланди. ИИБ жим?! (видео)

Скриншот

Яна бир «Тез ёрдам» ходими таҳқирланди. Воқелик Навоий вилоятида бўлгани айтилмоқда.

Ихтиёримизда келиб тушган тасвирлардан шахси номаълум фуқаро «Тез ёрдам»ни шунчаки эрмак учун чақирганини тахмин қилиш мумкин. Тиббиёт ходимлари етиб келгач,  уй ичида ички кийимдаги (!) эркак аввалига ётволиб, ўзини «бемор»га солади. Сўнг ўрнидан туриб, тиббиёт ходимини камситиб, очиқдан очиқ таҳқирлашга ўтади. Унинг устидан очиқдан очиқ кулиб, мазах оҳангида «Ман ётганимда нима ёрдам қилдинг?» дея қайта-қайта сўрайди.

Эътиборлиси, шу  пайт хонага икки нафар ички ишлар ходимлари кириб келади. «Бемор» уларга эътиборсиз бир қараб қўйиб, тиббиёт ходимини калака қилишда давом этади. Унинг устидаги курткасини ечиб, елкасига куч билан уради! Шундагина «бемор»нинг хатти-ҳаракатларига томошабин бўлиб турган ички ишлар ходимлари ажратишга тушади.

 Айни шу нуқтада тасвир узилади.

Бир неча дақиқалик тасвирда «Тез ёрдам» ходимлари кирган хонада бир неча нафар эркаклар борлиги, улар маст  эканини илғаш қийин эмас.

Манбамизга кўра, воқелик 31 октябрь куни кеч соат 18 лар атрофида Учқудуқ туманида содир бўлган. Таҳқирга учраган «Тез ёрдам» ходими шу куни туман марказий шифохонасига (соғлиги ёмонлашгани учун) мурожаат қилган. Унинг мурожаати соат 20:00 да  қайд қилиб, ИИБ навбатчи қисмига хабар берилган.

Шунга қарамай бугун, 1 ноябрь куни (соат 14.00 гача  бўлган ҳолат) воқелик юзасидан суриштирув ўтказиб, ИИБнинг бирор ходими  жабрланувчи ёнига келмагани айтилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг