Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ортиқча вазнли болалар математикани ёмонроқ ўзлаштиришади — тадқиқот

Ортиқча вазнли болалар математикани ёмонроқ ўзлаштиришади — тадқиқот

Фото: РИА Новости

Вазни меъёрдан ортиқ ёки семизликка чалинган болаларнинг математика бўйича баҳолари вазни меъёрда бўлган тенгдошларига қараганда пастроқ экани аниқланди. РИА Новости ёзишича, 1,5 минг нафар ўрта мактаб ўқувчиларининг маълумотларини ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Россия ФА «Ҳаёт ҳақидаги фанлар» илмий кенгаши йиғилишида тақдим этилган тадқиқот кўрсатишича, ортиқча вазнли болаларда ичак ва мия ўртасидаги боғлиқлик бошиданоқ нотўғри шаклланган. Шу билан бирга, тўйиб овқатланмайдиган болаларда бундай таъсирлар камроқ намоён бўлади, деди Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг профилактик тиббиёт бўйича бош болалар мутахассиси, Педиатрлар иттифоқи президенти Лейла Намазова-Баранова.

Олимлар, шунингдек, мия морфометриясини таҳлил қилиб, ортиқча вазнли болаларда оқ модда ҳажми кулранг модда ҳисобига сезиларли даражада ошганини қайд этишди. «Бу, албатта, мутлақо бошқа муаммо», — дея хулоса қилди эксперт.

Намазова-Баранованинг сўзларига кўра, олинган маълумотлар ўсиб келаётган авлод соғлиғининг ҳолати келажакда мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятига таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг