Сингапур «рақамли дангасалик»ка қарши кураш эълон қилди
Сингапурда мутолаа маданиятини ривожлантириш мақсадида ReadSG деб номланган беш йиллик миллий дастур ишга туширилди. Бу ҳақда Independent хабар берди.
Лойиҳа доимий равишда телефон ва интернетдан фойдаланиш оқибатида юзага келадиган диққат сусайиши ҳамда фикрлаш қобилиятининг пасайишига қарши курашишга қаратилган.
Дастурга кўра, аҳолига кунига камида 15 дақиқа китоб ўқиш тавсия этилмоқда. Мутолаа вақтини махсус илова ёки сайтда қайд этиб борган фаол иштирокчиларга виртуал мукофотлар берилади.
Сингапур Миллий кутубхона кенгашининг таъкидлашича, ҳар кунги қисқа муддатли мутолаа одамлар учун жуда фойдали. Бундай одат мияни машқ қилдириб, катта ҳажмдаги мураккаб маълумотларни тўғри қабул қилиш ва тушуниш кўникмасини ривожлантиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter