Трамп дизел ёқилғиси нархининг кескин пасайиши ҳақида гапирди
АҚШ президенти Доналд Трамп дизел ёқилғиси нархининг кескин пасайиши ва Эрон билан қарама-қаршиликка тезда чек қўйилишини таъкидлади.
Америка етакчиси бу ҳақда Колумб куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида айтди.
«Менимча, бизда дизел ёқилғиси билан боғлиқ вазият бўйича муҳим янгиликлар бор. Биз нима қилганимизни эслайсизми? Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига тўсқинлик қилдик. Нархлар кескин пасаяди ва буларнинг барчаси тез орада тугайди — у ёки бу тарзда», деди у.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, бунга икки йўл билан эришиш мумкин.
«Бу жуда оддий. У ёки бу тарзда, бу жуда тез орада тугайди», деб таъкидлади Трамп.
Америка етакчиси шунингдек, Эрон энди армия, денгиз флоти, ҳаво кучлари ёки ҳаво мудофааси имкониятларига эга эмаслигини айтди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter