Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қува. Номзоднинг ишончли вакили маъмурий жаримага тортилди

Қува. Номзоднинг ишончли вакили маъмурий жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Халқ депутатлари Қува туман кенгаши депутатлигига номзод Б. Мавлоновнинг ишончи вакил Ҳожиакбар Абдуллаев маъмурий жавобгарликка тортилди.

Гап шундаки, Ҳ. Абдуллаев бугун — айни сайлов куни эрталаб олди ва ён томонига «Адолат» партияси», «Мавлонов Баҳромжонга овоз беринг!» ёзувлари туширилган «Ласетти» автомашинасида Жалоир округидаги бир неча сайлов участкаларига бориб, ташвиқот ишларини амалга оширган. Ишончли вакилнинг бундай хатти-ҳаракати амалдаги сайлов қонунчилиги зиддир. Зеро, сайловга бир кун қолганда барча ташвиқот ишлари тўхтатилади.

«Xabar.uz» манбасига кўра, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Қува туман маъмурий судига юборилган. Суд иш материалларини атрофлича кўриб чиқиб, Ҳ. Абдуллаевни энг кам иш ҳақининг етти баробари миқдорида маъмурий жаримага тортгани айтилмоқда.

Ҳуқуқбузар суд қарорига нисбатан тегишли тартибда шикоят қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг