Собиқ вазир Азиз Воитов устидан суд жараёни 15 августда бошланади
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга доир жиноят ишини кўриб чиқиш 15 август, пайшанба куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида бошланади.
Бу ҳақда Олий суднинг «Суд мажлислари жадвали» порталида маълум қилинган.
Азиз Воитов Жиноят кодексининг 4 та – 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, «в» банди, 205-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди, 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» банди, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Мазкур жиноий иш доирасида собиқ вазирга жиноий шерик сифатида икки нафар тадбиркор ҳам жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, вазирликни бир йилдан ортиқроқ муддат бошқарган Азиз Воитов 2023 йил декабр ойида қамоққа олинган эди.
Шунингдек, у Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter