Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азиз Воитов қамоққа олингани айтилмоқда

Азиз Воитов қамоққа олингани айтилмоқда

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинган. «Kun.uz» нашрининг ёзишича, у иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.

Азиз Воитов 1980 йилда туғилган. У 2001 йили Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган.

Азиз Воитов муқаддам «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (ўша вақтда Сардор Умрзоқов) биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаганди.

У 2022 йил августида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган, 2023 йил ёзида Сардор Умрзоқов президент администрацияси раҳбарлигидан кетиши ортидан 2023 йил октябр ойида вазирлик раҳбарлигидан олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг