Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оғир касалликлар шифоси ядро медицинасига боғлиқ бўлиб қолмоқда

Оғир касалликлар шифоси ядро медицинасига боғлиқ бўлиб қолмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёевнинг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрганини, у ердаги беморлар ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, оғир хасталикка учраган фуқароларимиз билан дилдан суҳбат қурганини кўриб, тўлқинланиб кетдим.

Илк бор, барча ҳудудий онкологик муассасалар жами 22 та замонавий нур терапияси ускуналари билан жиҳозланиши, тиббиёт маркази билан барча филиаллар ўртасида телемедицина амалиёти йўлга қўйилиши ҳақидаги маълумотлар, айниқса, аҳамиятли эди.

Бунинг учун ҳар бир ҳудудга мобиль маммографлар ва позитрон-эмиссион томографлар етказиб берилиши, саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилиб, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйилиши таъкидланди.

Албатта, буларнинг барчаси ядро медицинаси билан боғлиқ бўлиб, шу кунларда Москвада сафарим чоғида «Росатом» компаниясининг фаолияти билан янада яқинроқ танишар эканман, атом технологияларидан инсонлар ҳаётини ва фаровонлигини ошириш учун турли соҳаларда самарали қўлланаётгани, айниқса, энг мураккаб касалликларни даволаш учун ядро тиббиёти тармоғига жиддий эътибор берилаётгани диққатимни тортмай қолмади.

«Росатом» корпорацияси Россия ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, давлат-хусусий шериклиги асосида соғлиқни сақлаш соҳасида 2025 йилга қадар 25 та инфратузилма лойиҳаларини буёнд этиш режасини эълон қилди.

Жумладан, 3 та ядро тиббиёти маркази, 6 та алоҳида радионуклид терапияси бўлинмаси, 11 та стерилизациявий қайта ишлаш маркази, 3 та нур орқали даволовчи кўп функцияли марказ очилади. Шунингдек, Обнинскда изотоплар ишлаб чиқариш ва Истрада ишлаб чиқариш майдончалари яратилади.

Натижада компаниянинг Сибир (Якутск, Барнаул, Красноярск ва Иркутск), Уралда (Екатеринбург, Озерск ва Лесной) ва Яқин Шарқ (Жанубий Сахалинск, Биробиджан, Владивосток) минтақалари тараққиётида иштирок кенгаймоқда.

«Русатом Хэлскеа» компанияси 2017 йилда «Росатом» корпорация доирасида алоҳида тузилма бўлиб чиққан. Тиббиёт, жумладан онкорадиология, радиацион ва ядро тиббиёт йўналишларида замонавий технологиялар, изотоп, ион нурланишлар, диагностика ва терапевтик ўнлаб асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, саноатда қўллаш борасида ягона интегратор ҳисобланади.

Х-нурлар ёрдамида зарарли ҳашоратларни йўқ қилиш, бинолар, кўприклар ва қувурлар қурилишида уларнинг кострукциялари ва механизмларини сифатини ҳамда хавфсизлигини радиографик назорат ўрнатишда, композицион материаллар ишлаб чиқариш, аддитив технологиялар, шамол энергетикасида ҳам жуда қўл келмоқда.

Гулрухсор Равшанова,
халқаро журналист
Тошкент-Москва

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг