Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саратон билан оғриганларнинг Тошкентга келиши учун поезд ёки самолётга текин чипта берилиши мумкин

Саратон билан оғриганларнинг Тошкентга келиши учун поезд ёки самолётга текин чипта берилиши мумкин

ССВ вазирининг ҳудудлардан республика бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келишини таъминловчи ваучер шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, Ҳукуматнинг 2021 йил 13 октябрдаги 643-сон қарорига мувофиқ, ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шакли ҳамда уни расмийлаштириш тартиби тасдиқланади.

Қайд этилишича, онкологик ва гематологик беморларга шу йўналишлар бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун белгиланган тартибда имтиёзли йўлланма берилган тақдирда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятиларидан беморнинг танлови асосида темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ;

  • Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятиларидан темир йўл орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишлилиги бўйича маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилиши белгиланган.
  • Бемор ёки унинг қонуний вакили республика бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун белгиланган тартибда имтиёзли йўлланмани ва ваучерни ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни унга Тошкент шаҳрига келиши учун зарур бўлган кундан уч иш куни олдин темир йўл ва/ёки авиатранспорт кассаларига тақдим қилади ва темир йўл ва/ёки авиатранспорт кассаларида ушбу иш куни давомида йўл чипталари бепул расмийлаштирилади.

Бунда:

  • йўл чипталари «Афросиёб» электропоездлари, «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» йўловчи поездлари ҳамда ҳаво кемаси учун тежамкор «эконом», шунингдек, бемор ёки унинг қонуний вакили хоҳишига кўра шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди таркибида ҳаракатланувчи йўловчи вагонлар учун плацкарт ёки купе тоифаси бўйича расмийлаштирилади;
  • бемор ёки унинг қонуний вакили ихтиёрига кўра қўшимча тўлов асосида тежамкор «эконом» тоифасига кирмайдиган йўл чипталари расмийлаштирилиши мумкин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг