Мирзиёев Трампга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги Рональд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, 30 январ куни Вашингтонда ҳарбий вертолёт ва самолёт тўқнашди. Самолёт дарёга қулади, унинг бортида 60 йўловчи борлиги маълум қилинди. Ҳозиргача 30 дан ошиқ жасад топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас