Қозоғистон президенти Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Бейбут Атамқулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун, 31 октябрь куни фармон имзолади.
58 ёшли Б.Атамқулов узоқ йиллар дипломат сифатида фаолият юритган, жумладан, Қозоғистоннинг Россия, Эрон, Германиядаги дипломатик ваколатхоналарида масъул вазифаларда ишлаган, Малайзия, Индонезия, Бруней ва Филиппинда элчилик қилган. У, шунингдек, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими (2015), мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири (2016-2018), ташқи ишлар вазири(2018-2019), саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири (2019-2022) каби лавозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2022 йиллар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасида фаолият юритган Дархон Сотиболди жорий йил 30 август куни Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter