Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа Иттифоқи комиссари Ўзбекистонга келмоқда

Европа Иттифоқи комиссари Ўзбекистонга келмоқда

Фото: European Union

Жорий йил 5-6 сентябр кунлари Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войцеховский Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси хабар берди.

Комиссар Войцеховский ташрифи мобайнида «Денгизга чиқиш йўллари бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» мавзусидаги халқаро форум очилиш маросимида нутқ сўзлайди.

Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан икки томонлама учрашув ўтказади. Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-сотиқ истиқболлари ва барқарор қишлоқ хўжалигини илгари суриш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинади.

Мазкур ташриф ЕИнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида экани, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш каби глобал муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратишидан далолат беради.

Польшалик Януш Войцеховский ЕИ комиссари сифатида қишлоқ хўжалиги секторини иқлим ўзгариши, демография, технологиялар каби омилларга мувофиқ ҳолда барқарор ривожлантиришга масъул саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг