«Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни ошириш ниятида» – Александр Новак
Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон ички бозорларига газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан уларнинг ички бозорига газ етказиб бериш ҳажмининг ўсишини муҳокама қилмоқдамиз, чунки уларнинг истеъмоли ортиб бормоқда», – дейди Александр Новак.
Бундан ташқари, Новак Россия Озарбайжон билан ўзининг ички истеъмоли учун газ етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олганини ва келажакда своп етказиб беришни муҳокама қилиши мумкинлигини айтди.
Новакнинг қўшимча қилишича, Хитой Россиядан келадиган қувур газининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter