Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқлим ўзгариши йилига 250 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади – ЖССТ

Иқлим ўзгариши йилига 250 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади – ЖССТ

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар сайёрамиз аҳолиси саломатлигига жиддий хавф солмоқда. Аномал иссиқ, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши... Буларнинг барчаси Ер шарининг қатор нуқталарида ўлим ҳолатлари ва касалликлар сони ортишига олиб келяпти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борадаги сўнгги таҳлилларни эълон қилди. Унга кўра сўнгги 130 йил ичида глобал ҳарорат тахминан 0,85 даражага ошган. Сўнгги 25 йил ичида глобал исиш тезлиги ҳар ўн йилда 0,18 даражадан кўпроққа тезлашган. Кейинги 20 йил ичида 65 ёшдан катта инсонлар ўртасида жазирама ҳароратдан вафот этиш кўрсаткичи 70 фоизга ошган.

ЖССТ ҳисоботида 2030–2050-йилларда иқлим ўзгариши ҳар йили 250 минг одамнинг ўлимига олиб келиши келтирилади. Хусусан, глобал исиш нтижасида 38 минг кексанинг жазирама туфайли жон беради.

Таъкидланишича, иқлим ўзгариши нафақат метеорологик кўринишларга, балки ижтимоий ва экологик саломатлик омилларига ҳам таъсир қилади. Булар: тоза ҳаво, хавфсиз ичимлик суви, этарли озиқ-овқат таъминоти ва бошқалар. Натижада глобал исиш ортидан юзага келадиган касаллилкар, хусусан, диарея туфайли 48 минг; безгак туфайли 60 минг; болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги сабабли 95 мингта ўлим қайд этилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, тоза ичимлик суви танқислиги 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бирига айланган. 2030–2050-йиллардаги иқлим ўзгаришлари оқибатида тоза ичимлик суви янада танқислашади.

Сифатсиз сув ичиш вабо, тиф иситмаси, дизентерия, салмонеллёз каби юқумли касалликларни келтириб чиқариши, шунингдек, бу юқумли бўлмаган касалликлар: овқат ҳазм қилиш, юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, агар вазият ўнгланмаса, келгуси ўн йилликда иқлим ўзгариши билан боғлиқ омиллар ҳар йили 250 минг кишининг умрига зомин бўлиши мумкин.

Чунки ҳозир уч миллиарддан ортиқ инсон худди шундай экологик мураккаб минтақаларда яшайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг