Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун янги кредитлар таклиф қилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун янги кредитлар таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш бўйича Ўзсаноатқурилишбанкда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фармонга мувофиқ «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳузурида Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси раҳбарлигида Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил этилиши белгиланди.

Ҳужжат билан, шунингдек, мамлакатимизнинг норуда минераллар хомашё базасини ўзлаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 24 та туман (шаҳар)ни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш, ушбу ҳудудларда зарур ер участкаларини ажратган ҳолда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Ҳукумат томонидан ихтисослаштирилган туманларда саноат инфратузилмасини ривожлантириш учун 400 миллиард сўм, геология-қидирув ишларини олиб бориш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ўзсаноатқурилишбанкка қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан фармонда белгиланган чора-тадбирларни ижросини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, ихтисослаштирилган туманларда тадбиркорлар билан кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича мулоқотлар ўтказилмоқда. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

Банк филиаллари қошида консалтинг марказлари фаолияти йўлга қўйилди, геолог, технолог ва лойиҳачилар жалб қилиниб, ҳудудлар имкониятларини ўрганишга киришилди.

Соҳани ривожлантиришда кредит ресурсларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Шу мақсадда Ўзсаноатқурилишбанкда имтиёзли шартларда янги кредит турлари ишлаб чиқилди.

Ушбу кредитлар Банкнинг йирик корпоратив мижозларига ва  «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг  аъзоларига  қуйидаги мақсадларда берилади:

- ускуналар сотиб олиш, асосий воситалар ва қурилишга – 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;

- айланма капитални тўлдириш – 18 ойгача муддатга.

Юридик шахс мақоми бўлган кичик ва ўрта бизнес кредитдан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:

- ускуналар сотиб олиш, асосий воситалар ва қурилиш ишлари учун;

- айланма капиталнинг тўлдириш.

Кредитлар тадбиркорларга сўм, АҚШ доллари ва еврода тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг