Нима учун ҳалигача «Сардоба»даги фалокат бўйича жиноят иши очилмади?
![Нима учун ҳалигача «Сардоба»даги фалокат бўйича жиноят иши очилмади?](https://xabar.uz/static/crop/4/0/920__95_4062687271.jpg)
Сув тошқини ҳудудида қолиб кетган аҳоли қутқарилмоқда.
Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев нима учун ҳалигача «Сардоба» сув омборидаги фалокат бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилмаётганига урғу берди.
«Бунинг сабаби ҳали жиноят иши қўзғатилмаганлигидами ёки иш очилгану ҳали хабар беришга улгурилмадими?
Қоида бўйича, бунақа вазиятларда прокуратура ўша заҳоти жиноят иши очиши керак. Айни муайян бир шахсларга эмас, умумий ҳолатга нисбатан.
Сув омборини қурганлар, уни «техник жиҳатдан мукаммал» деб қабул қилиб олганлар сўроққа тортилиши, агар қурилиш жараёнида суиистеъмолчилик ёки бепарволикларга йўл қўйилгани аниқланса, унда барча айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши керак. Буни мен ўзимча ақллилик қилиб талаб қилаётганим йўқ, бу шунчаки Ўзбекистонда амалда бўлиб турган қонунларнинг талаби холос.
Жиноят иши ҳақида хабар қачон чиқаркин, қани кутайликчи...» – деб ёзади блогер.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Бухорода содир бўлган табиий офат оқибатлари юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter