Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда икки йўлтўсар ушланди

Чилонзорда икки йўлтўсар ушланди

2021 йилнинг 14 май куни соат 16:20 ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласи ҳудудидаги ер ости ўтиш йўли олдида фуқаро 43 ёшли А.Улуғбекни тўхтатиб, эгнидаги шимининг орқа чўнтагидан  300 АҚШ доллар пуллари солинган фуқаролик паспорти ва нархи 300.000 сўмлик «SAMSUNG J1» русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойдан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи 33 ёшли А.Муродали ва 38 ёшли Ҳ.Салимлар содир этганликлари, улар муқаддам фирибгарлик, ўғрилик жиноятлари учун судланган бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик) ва 227-моддалари (ҳужжатларни эгаллаш) билан жиноят  иши қўзғатилиб, А.Муродали ва Ҳ.Салимларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг