Тошкентда ҳарбий бино ва иншоотлар сотувга қўйилди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган, 28 гектар ерни эгаллаган ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари сотувга қўйилди. Бу ҳақда e-auksion.uz платформасида эълон берилди.
Қайд этилишича, объектнинг бошланғич нархи 204 млрд 923 млн 530 минг 152 сўмни ташкил қилган.
Аризаларни қабул қилиш муддати 11 декабргача давом этади. Савдонинг бошланиш вақти эса 13 декабрь соат 09:00.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter