Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нефт-газ тизимидаги бир қатор АЖлар қайта ташкил этилди. «Ўзбекнефтгаз» барча акциядорлар ҳуқуқи ҳимоя остида эканини билдирди

Нефт-газ тизимидаги бир қатор АЖлар қайта ташкил этилди. «Ўзбекнефтгаз» барча акциядорлар ҳуқуқи ҳимоя остида эканини билдирди

«Ўзбурғунефтгаз» АЖ, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ, «Ўзнефтгазмаш» АЖлар «Ўзбекнефтгаз» АЖга қўшиш йўли билан қайта ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Акциядорлик жамиятларининг қайта ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4388-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ амалга оширилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон Республикасининг нефт-газ соҳасини ривожлантириш ва соҳанинг мавжуд имкониятларини тўлиқ очиб беришдан иборатдир.

Бундан буён «Ўзбекнефтгаз» АЖ юқорида келтирилган акциядорлик жамиятларининг барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади. Шу жумладан, дивиденд қарздорликларини сўндириш бўйича ҳам.

Шунга кўра, қўшилган жамиятларнинг акциядорлари ўзларига тегишли дивидендларни олиш ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат учун «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Акциядорлар билан ишлаш (Манзил:100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўчаси, 143-уй) бўлимига ёки (0-371) 231-13-96 телефон рақами орқали мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг