Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбар тайинлади

«Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбар тайинлади

Муғфуруллоҳ Шаҳоб Афғонистон Ислом Амирлигининг Тошкентдаги элчихонасига раҳбар этиб тайинланди.

Афғонистон ОАВнинг ёзишича, мутахассислиги бўйича муҳандис-механик Муғфуруллоҳ Шаҳоб Халқаро ислом университетида ҳадис фанлари бўйича магистрлик даражасини олган. Пушту, дари, урду, араб ва инглиз тилларини яхши билади. Охирги икки ярим йил давомида мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

Мағфуруллоҳ Шаҳобгача Тошкентдаги элчихонани Афғонистондаги аввалги ҳукумат элчиси Аҳмад Холид Элмий бошқариб келган. 

Маълумот учун, Мағфуруллоҳ Шаҳоб «Толибон» кон ва нефт вазири Шаҳобиддин Делавернинг ўғли ҳисобланади.

Ҳозирча, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва «Толибон» ҳукумати Мафғуруллоҳ Шаҳобнинг тайинланиши ҳақида расман ҳеч нарса демади.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳукумати шу кунга қадар Покистон, Эрон, Туркманистон, Хитой, Россия ва Қатар давлатларидаги Афғонистоннинг расмий ваколатхоналарига ўз дипломатларини тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг