Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ «Толибон» билан илк бор расмий музокара ўтказади

Евроиттифоқ «Толибон» билан илк бор расмий музокара ўтказади

Фото: Global Look Press

Евроиттифоқ «Толибон» вакиллари билан тарихдаги илк расмий учрашувни ўтказади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Брюсселдаги саммит ЕИга аъзо бир нечта давлатнинг илтимосига биноан ташкил этилмоқда. Унда томонлар айрим афғон муҳожирларини Афғонистонга депортация қилиш йўлларини муҳокама қилишни режалаштирган. Учрашув санаси ҳозирча белгиланмаган. ЕИ вакиллари афғон ҳукумати билан учрашиш нияти Евроиттифоқ «Толибон»ни тан олганини англатмаслигини алоҳида таъкидлади.

Брюсселдаги музокаралар толибларнинг оммавий равишда эълон қилинган илк ташрифи бўлади, бироқ шу йилнинг январ ойида ЕИ расмийлари Қобулга бориб, ҳаракат вакиллари билан учрашган эди. Евроиттифоқ ушбу мунозараларни давом эттириш учун «Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан Брюсселда техник даражадаги эҳтимолий навбатдаги учрашув устида» ишламоқда.

ЕИ давлатлари ҳудудида 100 мингдан ортиқ афғон қочқинлари бор. Улар 2021 йилда толиблар ҳокимиятга келганида бошпана олишган. Евроиттифоқнинг Афғонистон билан дипломатик алоқалари мавжуд эмаслиги сабабли, ҳозирги вақтда давлатлар жиноят содир этган ёки хавфсизликка таҳдид соладиган муҳожирларни депортация қила олмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг