Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги пайтларда Туркияда сохта 50 ва 100 долларлик купюралар тарқалиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шу муносабат билан, валютани сотиб олишда, қабул қилишда диққатли бўлинг ва қуйидагиларга эътибор беринг:
- долларни фақат банк ёки лицензияли валюта айирбошлаш жойларида қабул қилинг;
- айниқса, катта миқдордаги долларни қабул қилганингизда, текширув ускуналаридан фойдаланинг;
- қўлма-қўл пул айирбошлашдан сақланинг.
Қонунчилик ва ҳуқуқий маслаҳатлар:
- сохта купюраларни қабул қилиш ёки тарқатиш қасддан амалга оширилса, Туркия қонунчилигида оғир жазо белгиланган;
- агар шубҳали купюраларга дуч келсангиз, зудлик билан маҳаллий полиция ёки консулхонага мурожаат қилинг, дейилади Бош консулхона хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter