Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Марказий банки январ ойида 12  тонна олтин сотди – WGC

Ўзбекистон Марказий банки январ ойида 12  тонна олтин сотди – WGC

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон Марказий банки январ ойида дунёдаги ягона йирик олтин сотувчиси бўлган.

Йилнинг биринчи ойида регулятор хорижга 12 тонна қимматбаҳо метал сотган. Бу ўтган йилнинг ноябр ойида экспорт қилинганидан олти баравар кўп ёки 2022 йил биринчи чорагидаги ҳажмнинг деярли ярмини ташкил этади.

Умуман олганда, жорий йил январ ойида жаҳон марказий банклари расмий олтин захираларини 31 тоннага оширди. Олтин хариди бўйича Туркия Марказий банки захирасини 23 тоннага тўлдириб, энг йирик харидор бўлди. Шунингдек, Хитой Халқ банки 15 тонна ва Қозоғистон Миллий банки 4 тонна қимматбаҳо метал харид қилди.

Бундан ташқари, Европа Марказий банки олтин захираларини 2 тоннага оширган. Бироқ бу, Жаҳон олтин кенгаши маълумотига кўра, Хорватиянинг евроҳудудга 20-аъзо сифатида қўшилиши билан боғлиқ.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, олтин январ ойида Ўзбекистон экспорт тушумининг ярмидан кўпини ташкил қилган. Унинг сотилиши ҳажми 1,18 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига нисбатан жами экспорт ҳажмининг 45 фоизга ўсишининг асосий омили бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг