Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дорилар сифати – энг устувор масала

Дорилар сифати – энг устувор масала

Ўзбекистонда қайси турдаги дориларга талаб катта? Нима учун фармацевтикада сифат назорати биринчи даражали масала бўлиши керак? Ишлаб чиқаришда GMP стандартига ўтиш нима дегани? Бу саволларга Polpharma гуруҳи бош директори Маркус Зигер жавоб берди.

1. Polpharma гуруҳи ўз ишида қандай фалсафа ёки тамойилларга таянади?
– Биз одамларга соғлом дунёда соғлом ҳаёт кечиришга кўмаклашиш фалсафаси асосида ишлаймиз. Яъни мақсадимиз касалликни тузатиш эмас, балки одамларнинг тўғри турмуш тарзини олиб борган ҳолда узоқ умр кечиришини таъминлашдан иборат. Компаниямиз 85 йилдан зиёд фаолият олиб бормоқда ва бу вақт ичида аниқ стратегия ва йўлимизни белгилаб олишга улгурдик. 2009 йилда Polpharma group Қозоғистонда тадқиқот ва ривожланиш учун инвестиция киритди ва бу ҳозирда ўз самарасини бераётгани қувонарли. Худди шунингдек, Ўзбекистонга ҳам узоқ муддатли лойиҳа билан келганмиз. Истиқболдаги вазифаларимиздан бири Чимкентда Марказий Осиё фармацевтик хабини ривожлантириш, замонавий R&D ва сифат назорати марказини яратиш, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонимиз учун GMP сертификатини олиш мақсадида ЕИ инспекциясидан ўтиш.

Таъкидлаш керакки, нафақат тиббиётга, балки таълимга ҳам инвестиция киритамиз. Мижозларни даволашдан ташқари, уларнинг тиббий билимини оширишга ҳаракат қиламиз. Бунга мисол тариқасида Қозоғистонда ишга туширилган мобил иловани келтириб ўтишим мумкин. Бу иловада оналар педиатрияга оид саволларни юборади ва бу савол профессорлар билан муҳокама қилиниб, унга жавоб берилади. Шунингдек, болаларда учрайдиган турли касалликларни даволаш бўйича оналар учун гайд-лайн ишлаб чиқилган. Сабаби, Polpharma гуруҳи педиатрия соҳасида кучли. Соғлиқни сақлашда одамларнинг эҳтиёжларини ўзгартириш муҳим.

2. Марказий Осиё бозорида Polpharma учун мавжуд қийинчиликларга тўхталиб ўтсангиз.
- Ҳозирги кунда Марказий Осиё биз учун муҳим бўлган учта ҳудуддан бири ҳисобланади. Биз бу ерда маҳсулотларимизга катта талаб ва потенциал борлигини кўрдик. Шу талабдан келиб чиққан ҳолда, янги маҳсулотлар олиб кирмоқчимиз, аммо ҳар бир минтақанинг ўзига хос стандартлари бор ва бунга мослашиш кўп вақт талаб этади. Фармацевтик препаратлар европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши зарур. Яъни лаборатор ва ишлаб чиқариш қурилмаларидан тортиб, дори мижозга етиб боргунига қадар – ҳаммаси белгиланган стандартга мос бўлиши керак. Бу кўп маблағ ва куч талаб қиладиган жараён. Шу кунга қадар лабораторияда 200дан ортиқ дорини ишлаб чиқардик ва яна шунча дорини ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз. Рақамлаштириш, автоматизация, сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича бошқа институтлар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз.

Айни пайтда Марказий Осиёда 1300 нафар ходимимиз бор, шулардан 56 фоизини юқори малакали мутахассислар ташкил этади. Ходимларимизни фаолият тури бўйича уч гурухга ажратиш мумкин: 1. Тижорат бўлими, 2. Техник ишчилар, 3. R&D йўналишида ишлайдиган ходимлар. Улар олдига қўйиладиган асосий талаблар бу: олий маълумотга ва юқори даражадаги мотивацияга эга бўлиш. Ходим сифатли ва фойдали маҳсулотни тақдим этиши учун унда кучли иштиёқ бўлиши зарур. Polpharma group’нинг яна бир вазифаси ишчилар офисга юзида табассум билан келишини таъминлашдан иборат.

3. Сўнгги йилларда эришилган ютуқлар сифатида нималарни санаб ўта оласиз?
- Авваламбор, биз Ўзбекистонда юқори салоҳиятга эга тез ўсиб бораётган жамоа тузишга муваффақ бўлдик. Ҳозир бу ердаги фармацевтик компаниялар орасида 13-ўриндамиз. Йилдан-йилга компаниянинг қамрови ва ходимлар сони кенгайиб бормоқда. Айни пайтда Ўзбекистонга уч турдаги дори воситаларини етказиб беряпмиз ва уларга етарлича талаб бор. Булар оғриқ қолдирувчи дори воситалари, витаминлар ҳамда юрак-қон томир хасталикларини даволовчи препаратлар.

Сифат - бу асосий устувор мақсадимиз.
Биламизки, ҳар бир дорининг акс таъсири мавжуд. Бу билан боғлиқ салбий ҳолатлар олдини олиш учун биз сифат назорати бўлими билан биргаликда ишлаб, ҳар бир препаратни белгиланган стандарт асосида ишлаб чиқарамиз ва қайта текширувдан ўтказгандан кейингина дорини етказиб бериш босқичига ўтамиз. Шу боис, дорилар сифати юқори даражада эканлигини ишонч билан айта оламан.

Таъкидлаш керакки, COVID-19 пандемияси фармацевтика соҳаси, хусусан, бизнинг компаниямиз учун ҳам катта сабоқ бўлди. Чегаралар ёпилгани учун хомашё етказиб беришда, қадоқлашда муаммолар бўлди. Аммо биз ўз ишимизни қилишда давом этдик. Дориларни вақтида етказиб бердик. Бироқ таъминот тўхтаб қолмаслиги учун янги йўналишлар ўйлаб топишга эҳтиёж туғилди. Ҳозир биз мана шу масалалар устида ишлаяпмиз.

Маълумот учун: Polpharma group таркибига кирувчи SANTO фармацевтик компанияси вакиллиги Ўзбекистонда 2021 йилда иш бошлаган. Олдинроқ, 2009 йилда Ўзбекистонда Polpharma ваколатхонаси мавжуд эди. Гуруҳ доирасида кенг тарқалган сурункали хасталикларни даволашда етакчи аҳамият касб этувчи дорилар ишлаб чиқарилади. Polpharma group портфелида 700дан ортиқ препарат мавжуд.

Ҳозирги пайтда гуруҳнинг модернизация ва сертификатлашга киритган инвестициялари миқдори 108 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда ва 2025 йилгача 130 миллион АҚШ долларига етиши тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг