Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина ва Россия урушда қанча аскар йўқотгани маълум қилинди

Украина ва Россия урушда қанча аскар йўқотгани маълум қилинди

AҚШ ҳисоб-китобларига кўра, уруш бошидан бери Россия ва Украинанинг умумий йўқотишлари, 500 минг кишига етиши мумкин, Россия эса 120 минггача, Украина эса 70 минг кишини йўқотди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Нашрнинг AҚШ расмий тузилмаларидаги аноним суҳбатдошларига таяниб хабар беришича, Россиянинг умумий йўқотишлари уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 300 мингга яқинлашмоқда: 120 минг киши ҳалок бўлган ва 170-180 минг киши яраланган.

Украина эса 70 минггача аскарини йўқотди ва 100-120 минг нафари яраланди.

Бу урушда томонларнинг йўқотишларини санаш жуда қийин ва бу тахминлар нотўғри бўлиши мумкин. Москва ўз йўқотишлари тўғрисида оз рақамларни келтирмоқда, Киев Россия катта йўқотишларга учраганини айтиб, ўзиникини эълон қилгани йўқ. 

Қўшинларнинг умумий сонига келсак, бу ерда, америкаликларнинг фикрига кўра, Россия деярли уч баравар устунликка эга: Украина Қуролли Кучларида - тахминан 500 минг киши, Россия Қуролли Кучларида - 1,33 миллион аскар бор. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг