Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди ҳайдовчилар ЙТҲда айбдор томоннинг суғурта компаниясидан тўлов ундириш учун мурожаат қилиши мумкин

Энди ҳайдовчилар ЙТҲда айбдор томоннинг суғурта компаниясидан тўлов ундириш учун мурожаат қилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда электрон тижорат ва суғурта соҳасини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. 22 июн куни қабул қилинган ҳужжат билан 10 та қонун ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, электрон тижорат платформалари фаолияти бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиши ва соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтиши белгиланди.

Суғурта соҳасида эса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилди. Хусусан, суғурта полисини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинди.

Шунингдек, транспорт воситасидан чекланмаган тарзда фойдаланиш учун расмийлаштириладиган мажбурий суғурта полисида автомобил эгаси, умумий мулкдори ва унинг яқин қариндошларини алоҳида кўрсатиш талаб этилмайди. Уларнинг фуқаролик жавобгарлиги автоматик равишда суғурталанган ҳисобланади.

Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчилар энди ўз танловига кўра, айбдор томоннинг суғурта компаниясидан тўғридан-тўғри суғурта тўловини олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Қонун билан суғурта компанияларининг фойдасини тақсимлашга ҳам айрим чекловлар жорий этилди. Хусусан, пруденциал нормативлар бузилган ёки компанияда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда фойдани тақсимлаш тақиқланади.

Шу билан бирга, суғурталовчилар истеъмолчига суғурта хизмати, унинг шартлари, нархи, суғурта тўлови миқдори, шунингдек хизматнинг афзаллик ва камчиликлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиши мажбурий этиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг