Ўзбекистонда автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 миллион 903,1 мингта автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 344,6 мингтага ошган. Натижада мамлакатдаги шахсий автотранспортлар сони 5 миллион дона маррасига яқинлашди.
Транспорт воситалари таркибида енгил автомобиллар мутлақ устунликка эга бўлиб, уларнинг улуши жами паркнинг 92,8 фоизини ташкил этган.
Статистикага кўра, аҳоли мулкидаги енгил автомобиллар сони 4 миллион 552,3 минг донани ташкил этган.
Шунингдек, жисмоний шахсларга тегишли 330,3 мингта юк автомобили ҳам рўйхатдан ўтган. Микроавтобуслар сони 7,5 мингтани ташкил қилган. Махсус транспорт воситалари 7,2 мингта, автобуслар эса 5,8 мингта этиб қайд этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter