Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» «Captiva» ўрнига иккита янги автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди (фото)

«GM Uzbekistan» «Captiva» ўрнига иккита янги автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди (фото)

«Chevrolet Trailblazer» йўлтанламаси

Фото: «Dahl Used Car & Express Service Center»

«GM Uzbekistan» бу йил «Chevrolet Equinox» кроссоверини ва «Chevrolet Trailblazer» йўлтанламас машинани ишлаб чиқаради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

«Барчага ёқадиган «Chevrolet Captiva» кроссовери ўрнига 2019 йилда иккита янги автомобиль — «Chevrolet Equinox» кроссовери ҳамда «Chevrolet Trailblazer» йўлтанламасини ишлаб чиқариши режалаштирилган. Автомобильлар GM Uzbekistan заводи негизида ишлаб чиқарилади», – дейди «Ўзавтосаноат» вакили. 

«Chevrolet Equinox» кроссовери. Фото: «cars.com»

«Яқин йиллларда янги глобал платформа яратамиз. Шунингдек, шу йилдан бошлаб биз СУВ сегментида, яъни йўлтанламас, йирик узелли икки автомобилни йиғишни бошлаймиз. «Captiva» ишлаб чиқаришни ўтган йил тўхтатганмиз. Унинг ўрнига шу йилнинг учинчи чорагида ушбу сегментда икки янги автомобиль намойиш қилинади», – дейди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азиз Шукуров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг