Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» Наманганда қоидабузарликларни аниқлади

«GM Uzbekistan» Наманганда қоидабузарликларни аниқлади

Фото: «GM Uzbekistan»

«Наманган Автотеххизмат» МЧЖ дилерлик корхонасида автомобиль савдоси бўйича кўчма текширув амалга оширилди. Мазкур текширув чоғида дилерлик корхонаси томонидан мижозлар билан ишлашда қўпол қоидабузарлик ва хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланди, деб хабар берди «GM Uzbekistan» АЖ матбуот хизмати.

Хусусан, автомобиллар савдосидаги тизимли ишларни ташкил этиш, ўтказилаётган акцияларни шартларига қатъий риоя қилиш, мижозларга ўз вақтида тегишли равишда маълумотлар тақдим этиб бориш, мижозлар учун қулай шароитлар мавжуд эмаслиги, ходимларнинг ишларида коррупцияга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги, шунингдек call-марказ ишида ҳам доимий узилишлар аниқланган.

Бундан ташқари автосалон омборхоналарида сотиб бўлинган автомобилларнинг мавжудлиги, шунингдек, мижозлар иштирокисиз имзоланган бир қатор шартномалар мавжудлиги аниқланди.

Текширув натижасида ушбу корхонанинг бошқарув раиси ишдан олинди, унинг ўрнига Зохид Камолов тайинланди.

Зохид Камолов бунга қадар Россиянинг «Армада» холдинг компанияси бош директори лавозимида фаолият юритган.

Текширувлар давомида аниқланган барча ҳужжатлар экспертиза учун Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг