Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» томонидан «Tracker» автомобили йиғилди

«GM Uzbekistan» томонидан «Tracker» автомобили йиғилди

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти «GM Korea» билан ҳамкорликда компаниянинг Тошкент шаҳридаги филиалида «Tracker» моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу моделни ишлаб чиқаришни амалга ошириш, шунингдек Тошкент шаҳридаги «GM Uzbekistan» филиалига ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун «GM Uzbekistan» ва «GM Korea» ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона «Tracker» автомобили йиғилди.

Хабарда маълум қилишича, «Tracker» автомобилини дастлабки йирик узелли йиғиш муваффақиятли амалга оширилди. Оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек автомобиль хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг