Тўрт мингта машина ортилган кема бир ҳафтадан буён ёнмоқда
Атлантика океанининг Азор ороллари (Португалия) соҳиллари яқинида бир ҳафтадан буён «Felicity Ace» юк кемаси ёнмоқда. Кема бортига қарийб тўрт мингта қимматбаҳо машиналар (жумладан, Lamborghini, Bentley ва Porsche) ортилган.
«Bloomberg» агентлиги қутқарув амалиётида қатнашаётганларнинг маълумотларига асосланиб ёнаётган машиналарнинг умумий қиймати 401 миллион доллардан ошишини хабар берди. Ҳозирча 155 миллион долларлик машиналар ёниб битган. Бутун қолганларига ҳам дуд ва қоракуя ўтириб қолиб жиддий шикаст етган. Кема бортига Volkswagen, Porsche, Audi, Bentley ва Lamborghini сингари қимматбаҳо машиналар ортилган.
Машиналардан ташқари, ортилган юкка етказилган зарарнинг ўзи салкам ярим миллиард долларга баҳоланмоқда.
Кемани қутқариш учун чақирилган Нидерландиянинг «SMIT Salvage» компанияси ўт ўчирувчилари бортда машиналар сони жуда кўплиги учун ёнғинни ўчиришга қийналишмоқда.
Ёнғинга электромобиллардан биридаги литий-ионли аккумулятордаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бундай юзага келган ёнғинни сув билан ўчириш ва қамраб олиш имконсиз, дейишмоқда ўт ўчирувчилар.
Панама байроғи остидаги ушбу кема 16 февраль куни Германиянинг «Volkswagen» заводи жойлашган Эмден шаҳри портидан сузиб чиқиб, машиналарни сотиш учун АҚШнинг Род-Айленд штатидаги Дэвисвилл шаҳри томон йўл олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter