Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UzAuto Motors «шапка» мавзусига муносабат билдирди

UzAuto Motors «шапка» мавзусига муносабат билдирди

UZAUTO MOTORSда яна автомобилларни сотиб олиш учун «турнақатор навбатлар» юзага келгани ва бунинг оқибатида «шапка тизими» қайтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Компания ушбу хабарларга жавобан, юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар (жумладан, «шапка» сўраш – таҳр.) содир этилаётганини ҳамда бунга қарши «Ўзавтосаноат» АЖ фаол кураш олиб бораётганини маълум қилди.

«Агар сиз автомобил харид қилиш вақтида маълум бир автомобил моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ёки бошқа турдаги коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан UzAuto Motors АЖнинг мижозлар билан ишлаш маркази 78 141 77-77 ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Шахсий маълумотларингизнинг махфий қолиши кафолатланади!», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг