Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гавайи оролларида 36 киши ёнғинларда ҳалок бўлди

Гавайи оролларида 36 киши ёнғинларда ҳалок бўлди

Гавайи оролларда ўрмон ёнғинлари оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар берди.

Расмийлар 36 кишининг ўлганини тасдиқлади. Яна ўнлаб одамлар жароҳатланган. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир. Aниқроқ маълумотлар ҳозирча берилмаяпти.

Бундан ташқари, ёнғин оқибатида Лахаина тарихий шаҳри бутунлай вайрон бўлган. 

Aввалроқ, табиий офат туфайли юзлаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилинганди. Мауи оролининг ёнғин чиққан баъзи қисмларида кўплаб йўллар ёпилган. Ҳокимиятнинг бундай чоралари ёнғиннинг уйларга жуда яқин келгани билан боғлиқ.

Баъзилар ороллардаги алоқа муаммолари туфайли фавқулодда хизматларга мурожаат қила олмаяпти. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг