Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг Эронга қарши уруши харажатлари 27 млрд доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши уруши харажатлари 27 млрд доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари бир ой ичида 27 миллиард доллардан ошиб кетди ва харажатлар ҳар куни ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳисоб-китоблар Iran War Cost Tracker платформаси орқали юритилмоқда. У Пентагон маълумотларига асосланиб, уруш харажатларини реал вақтда ҳисоблайди.

Пентагон ҳисоботига кўра, урушнинг илк 6 куни 11,3 млрд долларга тушган бўлса, кейинги ҳар бир кун тахминан 1 млрд доллар харажат талаб қилмоқда.

Newsweek нашрининг ёзишича, АҚШ Эронга қарши операция бошланишидаёқ 2003 йилдаги Ироқ уруши бошланиши харажатларидан кўпроқ маблағ сарфлаган.

Шунингдек, Пентагон ушбу кампанияни давом эттириш учун 200 миллиард доллар талаб қилган. Бу эса 2003 йилда Жорж Буш маъмурияти сўраган маблағдан 67 млрд долларга кўпроқ.

The Economist маълумотига кўра, АҚШга сарфланган ўқ-дориларни қайта тўлдириш учун камида бир йил вақт керак бўлади. Шу билан бирга, Оқ уй ҳозирча бу харажатлар учун Конгресс билан бюджетни келишиб олмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси 28 февралдан буён давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг