Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп АҚШнинг барча ташқи ёрдам дастурларини вақтинча тўхтатди

Трамп АҚШнинг барча ташқи ёрдам дастурларини вақтинча тўхтатди

Фото: Reuters

Президент Доналд Трамп АҚШнинг барча ташқи ёрдам дастурларини вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Чекловлар АҚШ ташқи сиёсатига мувофиқлиги текширилгунига қадар 90 кун амал қилади, дея хабар берди Associated Press. Фармонда кўрсатилишича, «ташқи ёрдам саноати ва бюрократияси Америка манфаатларига мос келмайди ва кўп ҳолларда унинг қадриятларига зиддир», қолаверса, «дунёни беқарорлаштиришга хизмат қилмоқда».

«Мамлакатнинг ҳеч қайси ташқи ёрдами АҚШ президентининг ташқи сиёсатига тўлиқ мос келмайдиган тарзда тасдиқланмайди», деди Трамп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг