Лука Модрич «Олтин тўп»га лойиқ кўрилди
Жаҳон чемпионати совриндорлари тақдирланди. Ушбу тақдирлашда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2018нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва унга мусобақанинг «Олтин тўпи» топширилди.
Модрич Хорватия терма жамоасининг финалга қадар етиб келишига катта ҳисса қўшди. Ҳал қилувчи баҳсда эса унинг жамоаси Францияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шунингдек, Килиан Мбаппе чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси, Тибо Куртуа – энг яхши дарвозабон, Харри Кейн чемпионатнинг энг яхши тўпурари учун совринларни қўлга киритишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter