АҚШ «Толибон»га 7 миллиард долларлик қурол-яроғ ташлаб кетгани айтилди
АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиққан вақтида мамлакатда қиймати 7 миллиард доллардан ортиқ бўлган ҳарбий техникани қолдириб кетишга мажбур бўлган.
Бу ҳақда CNN телеканали Пентагон тақдим этган ҳисоботга асосланиб хабар берди.
Ҳисоботга кўра, 2005-2021-йиллар оралиғида АҚШ Афғонистон ҳукуматига 18,6 миллиард долларлик ҳарбий техника тақдим этган. 2021 йил августида Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин мамлакатда 7,12 миллиард долларлик техника қолган. Ҳозирда ушбу қуроллар «Толибон» ҳукумати ихтиёрида.
Афғонистонда Америка самолётлари, ҳарбий машиналари, қурол-яроқ, ўқ-дорилар, алоқа ва бошқа жиҳозлар қолиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили августда Кобулда Афғонистон Ислом республикаси қулаган, «Толибон» ҳокимиятни қўлга олганди. 20 августда сўнгги АҚШ аскари Кобулни тарк этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter