АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистонга 50 тага яқин ҳарбий учоқлар беришни ўйлаяпти – ОАВ
АҚШ ҳукумати чегара хавфсизлигини таъминлаш ва терроризмга қарши курашиш мақсадилари учун Ўзбекистон ва Тожикистонга элликтага яқин ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидича, мазкур учоқлар ўтган йили Толибоннинг ҳокимиятга келиши ортидан афғонистонлик ҳарбийлар олиб қочган ҳарбий самолёт ва вертолётларнинг бир қисми бўлиб, Қўшма Штатлар ҳозирда уларни Ўзбекистон ва Тожикистонда қолдириш ҳақида бош қотирмоқда.
«Режага кўра, мақсад Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларини «хавфсизлик бўйича муносабатларни чуқурлаштириш» доирасида чегаралар ва терроризмга қарши кураш бўйича норасмий келишув эвазига бир қанча ҳарбий самолёт ва вертолётлар билан таъминлашдир», – дейди нашр номи ошкор этилмаган амалдорга таяниб.
Айни пайтдаги вазиятда эса Толибон ўз қўшниларидан ўтган йилнинг августида қочиб ўтган ҳарбий учоқларни қайтаришни талаб қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter