Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият бўйича хавотир билдирди

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият бўйича хавотир билдирди

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканлигини билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда айтилган.

«Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этилиши лозим», дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Исроилнинг ҳаво ҳужумларидан 20 фаластинлик, шу жумладан, тўққиз нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг