Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кореялик инвесторлар Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантиради

Кореялик инвесторлар Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантиради

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида тиббиёт ва фармацевтика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев айни пайтда Жанубий Кореяда ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.

Ташрифнинг дастлабки кунида Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси Саноат, савдо ва энергетика вазири Сонг Ю Мо билан учрашди. Мулоқотда вазири Сонг Ю Мо кореялик инвесторлар Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

2018 йилда республика ҳудудларида фармацевтика тармоғида умумий қиймати 96,26 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилган ҳолда 34 та лойиҳа ишга туширилиб, 1501 та янги иш ўрни яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан эса жорий йил давомида фармацевтика тармоғида умумий қиймати 216,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги 20 та лойиҳа амалга оширилиши ва натижада 2218 та янги иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилгани диққатга сазовор.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 159 та фармацевтика корхоналари фаолият юритмоқда. Уларнинг 90 таси дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 58 таси тиббиёт буюмлари, 11 таси эса ташхис ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналардир. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 35 фармакотерапия гуруҳидан 26 гуруҳга киритилган препатарлар ишлаб чиқарилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг