Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада салонида мактаб ўқувчилари бўлган «Дамас» ЙТҲга учради

Фарғонада салонида мактаб ўқувчилари бўлган «Дамас» ЙТҲга учради

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 21 ноябрь куни соат 08:20 ларда сирдарёлик 24 ёшли фуқаро Э.Ш. бошқарувидаги «Isuzi» русумли юк автомобили оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, Учкўприк тумани Палохон қишлоғида яшовчи 30 ёшли ҳайдовчи Б.М. бошқарувидаги «Damas» билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Xabar.uz манбасининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида, Бувайда туманида яшовчи «Damas» йўловчилари – 36 ёшли Д.М. (аёл) ва 35 ёшли  Қ.Г. (аёл)лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, «Damas»да йўловчи бўлиб кетаётган Бувайда туманидаги 7 мактабнинг икки нафар 10-синф ўқувчилари – Ш.М. ва Н.Х. лар ҳамда 35 ёшли А.Д. ва ҳайдовчи Б.М.лар турли даражада тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда туман ИИБ ТБ томонидан Э.Ш.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг