Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусдаги кўп қаватли уйда газ портлаши жиддий талафот етказди

Нукусдаги кўп қаватли уйда газ портлаши жиддий талафот етказди

Фото: ФВВ

Бугун, 29 январ соат тахминан 16:15 ларда Нукус шаҳрининг «Темир йўл» маҳалласи 22 кичик туманида жойлашган 8/1-уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Оқибатда уйдаги бир нечта хонадонларнинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 4-қаватдан 1-қаватгача тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида 2 киши: 2003 йилда туғилган С.Ш. ва 2004 йилда туғилган З.А. куйиш жароҳати олган ва зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ётқизилган.

Воқеа юзасидан тезкор штаб тузилган ва унинг бошчилигида бахтсиз ҳодиса содир бўлган уйда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, жумладан, ушбу уйда яшовчи фуқаролар хатловдан ўтказилиб, ўпирилган том ва пол қисмлари тагида фуқаролар бор-йўқлигига аниқлик киритиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Ушбу уйда яшаб келаётган одамлар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг