Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентликка навбатдаги номзод эълон қилинди

Президентликка навбатдаги номзод эълон қилинди

Баҳром Абдуҳалимов.

Айни дамда  Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленуми ўтказилмоқда.

Унда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Пленумда «Адолат» СДП 2021 йилги президентлик сайловларига партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимовни номзод сифатида кўрсатишини эълон қилди.

Маълумот учун: Баҳром Абдуҳалимов 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Тарих фанлари доктори, Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим.

У 2011—2020 йилларда Фанлар академияси вице-президенти лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг октябрида «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари сурганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг