Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуёш панели ўрнатганлик учун ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади

Қуёш панели ўрнатганлик учун ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади

Келгусида аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

Бу ҳақда Президент бугунги мурожаатномасида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари, шунингдек, бугунги кунда энергетика соҳасида аниқ ечимлар бериш долзарб масала эканини қайд этди.

Қайд этилишича, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак.

«Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.

Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди», – дейди Мирзиёев.

Шу билан бирга келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг